Шу боис сизлар ҳам вақтидан олдин, Раббимиз келмагунча, асло ҳукм қилманглар. У келиб зулматда яширилган нарсаларни равшан қилади, инсон юракларининг мақсадларини ошкор этади. Ўшанда ҳар ким ўз ишига яраша Худонинг таҳсинига сазовор бўлади.
Мен буни ўз ташаббусим билан қилаётган бўлсам, мукофотга лойиқ бўлардим. Лекин мукофотга лойиқ эмасман, чунки бор–йўғи зиммамдаги вазифани бажаряпман, бу ишни қилишдан бошқа иложим йўқ.