Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 Салоникаликлар
1 2 3 4 5
Параллельные места
Эгамдан қўрқиб қочинглар, Қоянинг ичига кириб олинглар, Тупроқ остига яширининглар, Эгамнинг улуғворлиги буюкдир! Ҳа, инсоннинг мағрурлиги ерга урилади, Одамзоднинг манманлиги йўқ қилинади, Ёлғиз Худо ўша куни юксалади. Зотан, Сарвари Оламнинг бир куни бор, Қарши чиқар У жамики кибор, кеккайганларга. Ўша мағрурларга қарши бўлар, Уларнинг ҳар бирини ерга урар. Қарши бўлар У барча юксак, мағрурларга! Ҳа, ўша Лубнон садрларию Башан эманларининг ҳаммасига. Қарши бўлар У ҳамма баланд тоғларга, Ҳамма юксак тепаликларга. Қарши бўлар У ҳар бир баланд минорага, Ҳар бир мустаҳкам қалъага. Қарши бўлар ўша машҳур Таршиш кемаларию Инсон яратган барча ажойиботларга. Ҳа, ерга урилади ўша одамзод фахри, Паст бўлади инсоннинг юксаклиги! Ёлғиз Худо ўша куни юксалади! Беҳуда бутлар тамомила йўқ бўлиб кетади. Эгамиз, ерни ларзага солай, дея қўзғалганда, Инсон Эгамиздан қўрққанидан Кириб кетар қоялардаги ғорларга. Унинг буюк улуғворлигидан Яширинар ердаги чуқурларга. Одам, ўзим сажда қилай, деб ясаган Олтину кумуш бутларини Берар ўша куни юмронқозиқ Ҳамда кўршапалакларга. Ҳа, Эгамиз, ерни ларзага солай, дея қўзғалганда, Инсон Эгамиздан қўрққанидан Қоялардаги ғорларга кириб кетар. Унинг буюк улуғворлигидан Чўққиларнинг ёриқларига яширинар. Энди узоқда юринг Тупроқдан яратилганлардан. Борми уларнинг бирон қиймати?! Исо бир Ўзи Зайтун тоғида ўтирганда, шогирдлари Унинг ёнига келиб, сўрашди: — Бизларга айтинг–чи, бу ҳодисалар қачон юз беради? Сизнинг келишингизни ва охирзамон яқинлашганини нимадан билсак бўлади? Ўша кун ва соат ҳақида самовий Отамдан бошқа ҳеч ким билмайди. Ўғил ҳам, самодаги фаришталар ҳам билмайдилар. Шунинг учун ҳушёр бўлинглар. Мен — Раббингиз қайси куни келишимни сизлар билмайсизлар. Аммо шуни билиб қўйингки, агар уй эгаси ўғрининг қачон келишини билганда эди, уйига бузиб киришга ўғрига йўл қўймаган бўларди. Шунингдек, сизлар ҳам тайёр туринглар, чунки Инсон Ўғли сизлар кутмаган вақтда келади.”
1 Салоникаликлар
1 2 3 4 5
Выбор основного перевода