Шогирдлар доимо ва безмасдан ибодат қилсин деб, Исо уларга шундай бир масал айтиб берди:
“Бир шаҳарда Худодан ҳам қўрқмайдиган, одамдан ҳам уялмайдиган бир қози бор экан.
Ўша шаҳарда бир бева аёл ҳам яшар экан. У қозининг олдига тез–тез бориб туриб: — Мени рақибимдан ҳимоя қилинг, — деб ўтинаркан.
Қози анча вақтгача унга ёрдам беришдан бош тортиб юрар экан. Охири у ўзи–ўзига шундай дебди: — Мен Худодан қўрқмайман, одамлардан ҳам уялмайман.
Аммо бу бева хотин мени ҳолу жонимга қўймагани учун уни ҳимоя қила қолай. Бўлмаса, у келавериб мени безор қилади.”
Раббимиз Исо гапида давом этди: “Адолатсиз қозининг гапини эшитдингизми?
Шундай экан, наҳотки Худо туну кун илтижо қилаётган Ўз танлаганларини ҳимоя қилмаса?! Йўқ, Худо уларни куттириб қўймайди!
Сизларга айтаман: уларни зудлик билан ҳимоя қилади! Аммо Инсон Ўғли келганда, ер юзида имони бор одамларни топармикин?”
Умидингиз борлиги учун хурсанд бўлинг. Қийинчиликда сабр–тоқат қилинг. Ибодат қилишдан чарчаманг.