Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қириб ташладик биз уларни, Хашбондан Дибонга қадар йўқ қилдик ҳаммасини. Нўфахдан Мидавога қадар хонавайрон қилдик уларни.” Арнон сойлигининг четида жойлашган Арор шаҳридан ҳамда сойликдаги шаҳардан тортиб, то Гиладгача бўлган бирорта шаҳар бизнинг куч–қудратимизга дош беролмади. Чунки Эгамиз Худо ҳаммасини бизнинг қўлимизга берган эди. Уларнинг ҳудуди жанубдаги Арнон сойлигининг четида жойлашган Арор шаҳридан тортиб, сойликдаги шаҳаргача чўзилиб, Мидаво атрофидаги бутун ясси тепаликни ўз ичига оларди.
Выбор основного перевода