Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Уй бузиб ташлансин, унинг тош, ёғоч ва сувоғини шаҳар ташқарисидаги ҳаром жойга олиб чиқиб ташлашсин. Фосиқнинг уйи Эгамизнинг лаънатига, солиҳнинг уйи эса қут–баракага тўлади. Қачон қараманг лаънат айтишади, Алдашади, одам ўлдиришади, Ўғирлик қилиб, фаҳш ишларга берилишади. Ҳамма ёқда зўравонлик, қотилликлар қилишади. Мана шунинг учун юрт хазон бўлади, У ерда яшовчи халқ ҳалок бўлади. Нобуд бўлади ёввойи ҳайвонлар, Кўкдаги қушлару ҳатто денгиздаги балиқлар. Эй ҳаром йўл билан бойлик топиб, уйига ташиганлар, сизнинг ҳолингизга вой! Сизлар уйларингизни баландликда қуриб, ўзингизни кулфат чангалидан асрамоқчи бўлдингиз. Аммо ҳийлаларингиз хонадонингизни шарманда қилди. Сизлар кўп халқларни нобуд қилганингиз учун ўз бошингизга етдингиз. Ҳатто уйингиз деворидаги тошлар зўравонлигингиздан дод солади. Тўсинларнинг ноласи акс садо бўлиб чиқади. Сарвари Олам шундай дейди: “Шундагина Мен ҳукм қилгани олдингизга бораман. Мендан қўрқмайдиган ҳаммага — сеҳргар, зинокор, ёлғон қасам ичганлар, мардикорларнинг иш ҳақини ушлаб қоладиганлар, етим ва беваларни эзувчиларга ва мусофирларни турткилаганларга қарши тезда гувоҳлик бераман.”
Выбор основного перевода