Эгамиз шундай демоқда: “Мен Ёқуб наслининг чодирларини қайта тиклайман. Халқим хонадонларига раҳм–шафқат қиламан. Шаҳар ўз вайроналари устида қайта бунёд бўлади, Сарой ўз жойида тикланади.
Эгамиз шундай демоқда: “Ўша куни Мен Довуд шоҳлигини қайта тиклайман. Ҳозир у қийшайиб кетган кулбадай бўлса–да, Деворларидаги ёриқ жойларини тузатаман, Бузилган жойларини кўтараман. Уни қайта қуриб, илгариги ҳолатга қайтараман. Шунда Исроил халқи эгалик қилади Эдомликларнинг омон қолганларига, Қўлим остидаги ҳамма халқларга.” Эгамиз айтганларини бажо қилади.