Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Исроилнинг Нури ёлқин бўлади, Исроил халқининг Муқаддас Худоси олов бўлади. Олов ёндириб, тиканзору чангалзорларини Бир кунда ямлаб ютади. Оссуриянинг муҳташам ўрмонлари Ва унумдор далалари Оғир хасталикка йўлиққан инсондай, Тамомила хароб бўлади. Шунинг учун Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда: “Эй Еремиё, халқим айтган бу гаплари учун Мен Ўз сўзларимни сенинг оғзингда оловдай қиламан. Бу халқ эса ўтин каби бўлади, Олов уларни ёндириб ташлайди.” Ёқуб авлоди бўлар оловдай, Юсуфнинг авлоди бир алангадай. Эсовнинг авлоди эса Бўлиб қолар қуруқ поядай. Менинг халқим Исроил Эсовнинг авлодини ёндирар, Ёндириб, уларни йўқ қилар. Эсов авлодидан тирик қолмас ҳеч бири.” Зотан, бу сўзларни Эгамиз айтди. шундай деди: — Югур, бориб ўша йигитга айт: “Эгамиз айтмоқда: — Одамлар ва мол–қўйлар кўплигидан Қуддус шаҳрига сиғмай қолади. Уларнинг кўплари шаҳар ташқарисида яшайди, аммо Мен Ўзим уларнинг атрофида олов девордай бўламан. Ўзим шаҳар ичидаги улуғворлик бўламан.” Шимолдаги Гебодан Қуддуснинг жанубидаги Риммонгача бўлган жойлар, бутун юрт текисликка айланади. Қуддус эса ўзининг юксак жойида тураверади. Шаҳар Бенямин дарвозасидан Эски дарвозагача, Бурчак дарвозасигача, Ханонил минорасидан шоҳга қарашли бўлган узум сиқиш чуқуригача чўзилган бўлади. Қуддусда яна одамлар яшайдиган бўлади, бундан кейин уни ҳеч қачон вайрон қилишмайди. Қуддусда тинчлик қарор топади.
Выбор основного перевода