Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Йўшиё ҳукмронлиги пайтида Миср фиръавни Нехо Оссурия шоҳига ёрдам бериш учун Фурот дарёси томон йўлга чиқди. Шоҳ Йўшиё эса Нехонинг устига юриш қилди. Магидўда тўқнашганларида, Нехо Йўшиёни ўлдирди. Аммо Йўшиё жанг қилишдан қайтмади. Худонинг Нехо орқали айтган сўзларига қулоқ солмади. Шоҳона кийимларини ўзгартириб, Магидў текислигида жангга кирди. Жанг пайтида Миср камонкашлари шоҳ Йўшиёга ўқ отдилар. Шунда шоҳ аъёнларига: “Мени бу ердан олиб чиқинглар, оғир яраландим”, деди. Аъёнлар Йўшиёни жанг аравасидан олиб, бошқа жанг аравасига солдилар–да, Қуддусга олиб келдилар. Йўшиё шу ерда вафот этди. У ота–боболарининг хилхонасига дафн қилинди. Бутун Яҳудо ва Қуддус аҳолиси Йўшиё учун аза тутди. Еремиё пайғамбар шоҳ Йўшиёга атаб марсия айтди. Шу кунга қадар эркак ва аёл қўшиқчилар Йўшиёни хотирлаганларида шу марсияни айтишади, бу Исроилда одат бўлиб қолди. Бу марсия қўшиғи “Марсиялар тўплами”га киритилган.
Выбор основного перевода