Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Параллельные места
Мен уларни бир–бирларига, ота–оналарни болаларига қарши қилиб қўяман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Уларни аямай йўқ қилиб ташлайман, уларга ачинмайман, раҳм–шафқат қилмайман.»” Мен, Эгангиз Раббий, барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, сизларни йўқ қиламан. Сизлар муқаддас масканимни макруҳ бутлару жирканч одатларингиз билан ҳаром қилдингиз. Шунинг учун сизларга ачинмайман, раҳм қилмайман. Ҳа, кўп халқлар орасида Ёқуб наслининг омон қолганлари Ўрмон ҳайвонлари орасидаги Арслондай бўлишади, Қўй суруви орасига кириб қолган Шер боласига ўхшаган бўлишади. Юрган йўлларида ҳаммага ташланиб ғажишади, Уларга ҳеч ким бас кела олмайди. Ўша куни Эгамиз уларни бениҳоя даҳшатга туширади. Ҳамма ўз ёнидаги одамни ушлаб, бир–бирига қарши қўл кўтаради.
Выбор основного перевода