2
Эй сарв дарахти, дод солиб йиғлагин, Ахир, садр дарахтлари қулади. Ўша улуғвор дарахтлар вайрон бўлди. Эй Башандаги эманлар, дод солиб йиғланг, Қалин–қалин ўрмонларнинг дарахтлари Кесиб ташланди, ахир.
Хабарчиларинг орқали Мен, Раббийни ҳақорат қилдинг. Ўзинг ҳақингда айтдингки: ‘Кўплаб жанг араваларим билан Тоғ чўққиларини забт этдим. Лубнондаги инсон қадами етмаган жойларга етиб бордим. Энг баланд садр дарахтларини, Энг аъло сарв дарахтларини қўпордим. Лубноннинг энг кимсасиз масканларига, Ҳатто энг қалин ўрмонларига етиб бордим.
Ҳатто сарв дарахтлари ҳалокатингдан мамнун, Лубнон садрлари ҳам айтар: «Энди сен чуқурда ётибсан, Ҳеч ким бизни кесгани келмас.»
Ўша ўрмонни дўл яксон қилади, У шаҳар эса тамомила йўқ бўлади.