Қўйларимга дуч келган одам уларни еди. Душманлар шундай деди: «Бизнинг айбимиз йўқ. Уларнинг ўзлари Эгасига қарши гуноҳ қилди. Эгаси улар учун асил яйловдай эди, ота–боболари Эгасига умид боғлаган эди.»
Мен, Эгангиз Раббий, барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаман: ана, чўпонсиз қолган қўйларим ўлжа бўлди. Менинг қўйларим ҳамма ёввойи ҳайвонларга егулик бўлди. Эй чўпонларим, сизлар қўйларимни қидирмадингиз. Қўйларимни боқмай, ўзингизни боқдингиз.
«О, мен бойман, — деб мақтанасан, эй Эфрайим. — Мен ўзимга давлат орттирдим, Боримни пешана терим билан топдим. Ҳеч ким мени гуноҳда айблай олмас.»
Сиз халқимнинг этини ейсиз, Терисини шилиб, суякларини майдалайсиз, Қозонга солинадиган гўштдай уларни нимталайсиз.