Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар саҳрода турар эканлар, ҳаммалари минғирлаб Мусо билан Ҳорундан нолишди: “Қанийди Эгамиз бизни Мисрда ўлдириб қўя қолганда эди! Биз Мисрда гўшт солинган қозон бошида ўтирардик, тўйгунимизча нон ердик. Сизлар эса, бутун жамоа очликдан ўлиб кетсин деб, бизни саҳрога олиб келдингиз.” — Мен Исроил халқининг минғирлаб нолиганини эшитдим. Уларга шу гапларни етказ: “Оқшом гўшт ейсизлар, эрталаб эса тўйгунингизча нон ейсизлар. Ўшанда Эгангиз Худо Мен эканлигимни билиб оласизлар.” Шу куни оқшомда беданалар учиб келиб, қароргоҳни босиб кетди. Эртасига эрталаб қароргоҳ атрофига шудринг тушди. Шудринг кўтарилгач, ер юзи лайлак қор учқунига ўхшаш, қировсимон бир нарса билан қопланди. Исроил халқи бу нарсани кўрганда, нима эканини билолмасдан: “Бу нима?” деб бир–бирларидан сўрайвердилар. — Тановул қилишларингиз учун Эгамиз сизларга берган нон шудир, — деди Мусо Исроил халқига. Исроил халқи кейинги қирқ йил давомида, Канъон юртига етиб бориб ўрнашгунларича, манна тановул қилдилар. Худо самолардан туриб амр берди, Осмон қопқаларини очиб юборди. Улар есин деб, манна ёғдирди, Осмоннинг донини уларга берди. Одамзод фаришталар нонидан еди, Худо уларга мўл–кўл таом юборди. У самолардан шарқ шамолини эстирди, Қудрати билан жануб шамолига йўл кўрсатди. У чангдай мўл қилиб, халқига гўшт ёғдирди, Ҳа, денгиздаги қумдай мўл қилиб қушлар ёғдирди. Буларни уларнинг қароргоҳига ёғдирди, Уларнинг чодирлари атрофига туширди. Улар тўйгунларича едилар, Худо уларга кўнгиллари тусаганини берди. Бироқ ҳали кўнгли тусаганига тўймаган, Луқмалари ҳали уларнинг оғизларида экан, Худо ғазабини уларга сочди, Уларнинг кучлиларини ўлдирди, Исроилнинг гулдай йигитларини ер тишлатди. Шуларга қарамай, улар гуноҳ қилавердилар, Худонинг мўъжизаларига ишонмадилар. Худо уларнинг кунларини бир нафасдай битирди, Уларни ваҳимага солиб, умрларини барбод қилди. Баъзиларини Худо ўлдирди, Шундагина қолганлари Унга интилди, Тавба қилиб, яна Худога қайтди. Улар шундай деб эсладилар: “Ҳа, Худо суянган қоямиз, Бизнинг қутқарувчимиз Худойи Таоло.” Исо унга жавобан деди: — Ёзилганки: “Инсон фақат нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди.” Менга сажда қил, шунда ҳаммаси Сеники бўлади. Мўъжиза орқали уларнинг ҳаммасига бир хил овқат берилди.
Выбор основного перевода