Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мусо эса Эгамизга илтижо қилган эди, Эгамиз Мусога бир чўпни кўрсатди. Мусо чўпни олиб сувга ташлаган эди, сув ичишга яроқли бўлиб қолди. Шундай қилиб, ўша ерда Эгамиз Исроил халқини синади. Эгамиз уларга яшаш қонун–қоидасини берди. Шунда Эгамиз Мусога: — Нонни сизларга осмондан ёғдираман! — деди. — Халқ ҳар куни чиқиб, кунда керак бўладиган нонини йиғиштириб олади. Шу йўл билан бу халқни синайман. Улар Менинг кўрсатмаларимга риоя қиладиларми, ёки йўқми, кўраман. Мен, Эгангиз Худо, ҳар бир ишингизда сизларга барака бердим. Шу бепоён саҳрода юрганингизда сизларни ҳимоя қилдим. Қирқ йилдан бери Мен сизлар билан биргаман, сизлар ҳеч қандай камчилик кўрмадингизлар.»” ўша пайғамбар ёки туш таъбирловчининг сўзларига қулоқ солманглар. Эгангиз Худо: “Қани билай–чи, улар бутун қалби билан, жону дили билан Мени севадими ёки йўқми”, деб сизларни синаётган бўлади. У сизларни қирқ йил саҳрода олиб юрди. Шу даврда кийимингиз эскирмади, оёғингиздаги чориғингиз тўзимади. Бироқ Бобил шаҳзодалари Яҳудо юртида юз берган мўъжизали аломат тўғрисида сўраш учун ўз элчиларини Ҳизқиё ҳузурига жўнатганларида, Худо Ҳизқиёни ўз ҳолига қўйиб қўйганди. Худо Ҳизқиёни синаб, унинг дилидаги асл ниятларини билмоқчи эди. Амор халқининг юртини сизларга мулк қилиб бераман деб, Сизларни Миср юртидан олиб чиққандим. Қирқ йил саҳрода сизларга йўл кўрсатиб юргандим.
Выбор основного перевода