Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин Мени севиб, амрларимга риоя қиладиганларнинг минг–минг авлодларига содиқ севгимни кўрсатаман. “Эгамиз Худодир, Ундан бошқа Худо йўқ”, деб англашингиз учун бу воқеалар сизларга аён қилинган. Эгамиз еру самодаги Худодир, Ундан бошқа Худо йўқдир. Шуни бугун тан олиб, доимо юрагингизда сақланг. “Эй Самовий Худо — Эгам! Сен буюк ва ҳайбатли Худосан. Сени севиб, амрларингга риоя қилган бандаларингга аҳдингни содиқ сақлайсан. Исроил халқининг қутқарувчиси, Уларнинг Муқаддас Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Эй хору зор бўлган бечора қулим, Сен халқларнинг нафратига учрагансан, Ҳукмдорларнинг қулига айлангансан. Бироқ сенга айтаманки, Сени кўриб, шоҳлар ўрнидан туради, Ҳукмдорлар тиз чўкиб таъзим қилади. Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Содиқ Эгангиз ҳақи–ҳурмати шундай қилади. Ахир, У сени танлаган–ку!” Мен Эгам Худога ибодат қилиб, халқимнинг гуноҳлари учун шундай деб тавба қилдим: Ё Раббий, Сен буюк ва ҳайбатли Худосан! Сени севиб, амрларингга риоя қилган бандаларингга Сен аҳдингни содиқ сақлайсан. Сизларни Ўз Ўғли Раббимиз Исо Масиҳ билан мулоқот қилишга чорлаган Худо садоқатлидир. Сизлар тушган васвасага бошқалар ҳам дучор бўлган. Аммо Худо содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди. Васвасага бардош бера олишингиз учун керакли пайтда васвасадан қутулиш йўлини ҳам беради. Худо ишончлидир, шунинг учун сизларга етказган хабаримиз ҳам ҳеч ўзгармайди. Сизларни даъват қилган Худо садоқатлидир, У ҳар доим Ўз айтганини бажаради. Аммо Раббимиз Исо садоқатлидир. У сизларни кучга тўлдириб, ёвуз шайтондан ҳимоя қилади. Содиқ бўлмасак ҳам, Масиҳ содиқ бўлиб қолаверади, Ахир, У Ўз табиатига қарши чиқа олмайди.” Энди ўзимиз эътироф этган умидимизни иккиланмай маҳкам тутайлик. Чунки ваъда берган Худо Ўз сўзига содиқдир. Ўзи қариб кетган, хотини Сора эса бепушт бўлганига қарамай, Иброҳим имони туфайли фарзанд кўрди. Чунки фарзандни ваъда қилган Худо садоқатли эканига у ишонарди. Борди–ю, гуноҳларимизни эътироф этсак, содиқ ва адолатли бўлган Худо гуноҳларимизни кечириб, бизни ҳар қандай ёмонликдан фориғ қилади.
Выбор основного перевода