Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз Худо сизларнинг қўлингизга топширадиган барча халқларни қириб юборинглар, уларга раҳм қилманглар, уларнинг худоларига сиғинманглар. Акс ҳолда, уларнинг худолари сизларга тузоқ бўлади. Энди Мени тўхтатма. Ҳаммасини ҳалок қиламан, уларнинг номини ер юзидан ўчираман. Улардан ҳам кўпроқ, кучлироқ халқни сендан яратаман.” Сизларга ҳеч ким бас кела олмайди. Эгангиз Худо сизларга ваъда бергандай, қадамингиз етиб борган ердаги ҳаммани сизлардан қўрқадиган, ваҳимага тушадиган қилиб қўяди. Эй Ёшуа, бир умр ҳеч ким сенга бас кела олмайди. Мусо билан бўлганимдай, сен билан ҳам бирга бўламан. Сени тарк этмайман, ҳеч қачон ташлаб кетмайман. Эгамиз Ёшуага шундай деди: “Улардан қўрқма, уларни сенинг қўлингга берганман, уларнинг бирортаси ҳам сенга бас кела олмайди.” Леви қабиласи уруғбошилари келиб, руҳоний Элазар, Нун ўғли Ёшуа ва Исроил қабилаларининг бошлиқлари билан гаплашишди. Эгамиз сизларнинг олдингиздан катта ва кучли халқларни ҳайдаб чиқарди, мана шу кунгача ҳеч ким сизларга бас кела олгани йўқ.
Выбор основного перевода