Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар бу юртда истиқомат қилаётган халқларга ҳам бу ҳақда хабар беришади. Эй Эгам, ўша халқлар Сен биз билан эканингни билишади. Сен биз билан юзма–юз кўришганингни, Сенинг булутинг доимо бизнинг тепамизда турганини, Сен бизни кундузи устун шаклидаги булут ичида, кечаси устун шаклидаги аланга ичида йўлга бошлаганингни улар билишади, ахир! Улар Мусо билан Ҳорунга қарши йиғилишиб, икковига шундай дейишди: — Сизлар ҳаддингиздан ошиб кетдингиз! Ахир, бутун жамоа ва унинг ҳар бир аъзоси Эгамизга тегишли–ку! Эгамиз ҳаммамиз билан биргадир. Нимага энди сизлар ўзингизни Эгамизнинг жамоасидан устун қўйяпсизлар?! Эгангиз Худо худоларнинг Худосидир, эгаларнинг Эгасидир, буюк қудратли, қўрқинчли Худодир. У тарафкашлик қилмайди, пора олмайди. Мана, бутун олам Раббийсининг Аҳд сандиғи олдингизда Иордан дарёсидан ўтади. Шундай қилиб, барҳаёт Худо сизларнинг орангизда эканлигини, Унинг Ўзи Канъон, Хет, Хив, Париз, Гиргош, Амор ва Ёбус халқларини сизларнинг олдингиздан албатта қувиб юборишини биласизлар. “Эй Самовий Худо — Эгам! Сен буюк ва ҳайбатли Худосан. Сени севиб, амрларингга риоя қилган бандаларингга аҳдингни содиқ сақлайсан. Кейин аҳволни кўриб, йўлбошчиларга, амалдорларга ва қолган халққа айтдим: “Душманлардан қўрқманглар. Раббийни ёдингизда тутинглар. У қудратли ва ҳайбатли Худодир. Қариндош–уруғларингизни, ўғил–қизларингизни, хотинларингизни, уй–жойларингизни ҳимоя қилиш учун жанг қилинглар!” Эй Худойимиз! Сен буюк, қудратли ва ҳайбатли Худосан! Сен аҳдингда турасан, содиқ севгингни сақлайсан. Чеккан азоб–уқубатларимиздан кўз юмма. Ахир, Оссурия шоҳлари давридан бугунгача шоҳларимиз, йўлбошчиларимиз, руҳонийларимиз, пайғамбарларимиз, ота–боболаримиз, бутун халқимиз бошига оғир азоб–уқубатлар тушди.
Выбор основного перевода