Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил халқи орасидан аканг Ҳорунни ва у билан бирга унинг ўғилларини ёнингга чақир. Ҳорун ҳам, унинг ўғиллари Надов, Абиҳу, Элазар, Итамар ҳам руҳоний бўлиб Менга хизмат қилишсин. Эгамиз: “Менинг Аҳд сандиғимни кўтариб юрсин, Менинг ҳузуримда хизмат қилсин, Менинг исмим билан одамларни дуо қилсин”, деб ўшанда Леви қабиласини танлаб олган эди. Улар бугунгача ҳам шу хизматни адо этиб келмоқдалар. Эгангиз Худонинг хизматида турган руҳоний ва ҳакамнинг гапига қулоқ солмай, ўзбошимча иш тутган одам ўлиши керак. Шундай қилсангиз, Исроил халқи орасидан ёмонликни йўқ қилган бўласизлар.
Выбор основного перевода