Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар орангизда бирор пайғамбар ёки туш таъбирловчи пайдо бўлиб: “Аломат ёки мўъжиза кўрсатаман”, деб айтса, унинг айтганлари бажо бўлса, кейин у: “Юр, сен билмаган бошқа худоларга эргашайлик, уларга хизмат қилайлик”, деса, Эгангиз Худо сизни Миср юртидан олиб чиққан, Мисрдаги қулликдан озод қилган. Ўша пайғамбар ёки туш таъбирловчи эса сизни Худойингиздан юз ўгиртиришга ҳаракат қилди. Эгангиз Худо амр қилган йўлдан сизни оздирмоқчи бўлди. Шунинг учун уни ўлдиринглар. Орангиздан ёмонликни йўқ қилинглар. Эгамиз менга шундай жавоб берди: “Пайғамбарлар Менинг номимдан ёлғон гапиришмоқда. Мен уларни юбормаганман, уларга гапиришни буюрмаганман. Улар сизларга уйдирмаларни ўзларича башорат қилишяпти, беҳуда фол очиб, хаёлларига келган ёлғонларни гапиришяпти. Ўша пайғамбарлар Менинг номимдан гапиришса ҳам, уларни Мен жўнатмаганман. Улар: «Юртда уруш ва қаҳатчилик бўлмайди», деб айтаётган эканлар, аммо Мен айтаманки, ўша пайғамбарлар уруш ва қаҳатчиликдан нобуд бўлишади.
Выбор основного перевода