Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз яна Ҳорунга деди: “Исроил халқи Менга олиб келган ҳамма муқаддас назрларни назорат қилишни сенга топширдим. Бу назрларни сенга ва ўғилларингга доимий улуш қилиб бердим. Исроил халқи Менга берадиган энг муқаддас назрларнинг, яъни дон назри, гуноҳ қурбонлиги ва айб қурбонликларининг куйдирилмайдиган қисми сен билан ўғилларингга тегишлидир. Сўнг Эгамиз Ҳорунга яна деди: “Сизлар Исроил юртида улуш олмайсизлар, халқингиз орасида сизларга бир бўлак ер ҳам берилмайди. Зотан, Исроил халқи орасидаги улушингиз ҳам, мулкингиз ҳам Менман. Шунинг учун Леви қабиласига биродарлари орасидан улуш ҳам, мулк ҳам берилмаган. Зотан, Леви қабиласининг улуши Эгамизнинг Ўзидир. Бу гапни Эгангиз Худонинг Ўзи айтди.) Билмайсизларми, Маъбадда хизмат қилувчи руҳонийлар Маъбаддан овқат олиб ейдилар. Қурбонгоҳда хизмат қилувчилар келтириладиган қурбонликлардан улуш оладилар.
Выбор основного перевода