Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгангиз Худо ҳузурида ўзларингиз, ўғилларингиз, қизларингиз, қулларингиз, чўриларингиз, шаҳрингиздаги Леви қабиласидан бўлганлар билан хурсандчилик қилинглар. Чунки левиларнинг сизникига ўхшаган улуши ҳам, мулки ҳам йўқдир. фақат Эгангиз Худо танлаган жойда енглар. Буларни Унинг ҳузурида ўғлингиз, қизингиз, қулларингиз, чўриларингиз, шаҳрингиздаги левилар билан бирга еб, Эгангиз Худо ишингизга берган баракадан севининглар. Бу ушрларингизни Эгангиз Худо Ўзи улуғланиши учун танлайдиган жойга олиб боринглар. Донингиз, шаробингиз ва зайтун мойингизнинг ушрларини, мол ва қўйларингизнинг биринчи туғилган болаларини Унинг ҳузурида енглар. Шундай қилиб, Эгангиз Худодан ҳар доим қўрқишни ўрганасизлар. Мана шу кумушга кўнглингиз тусаган нарсани: мол, қўй, шароб, ўткир ичимлик ва кўнглингиз хоҳлаган ҳамма нарсани сотиб олиб, у ерда Эгангиз Худо ҳузурида еб, оилаларингиз билан хурсандчилик қилинглар. Буларнинг гўштини Эгамиз танлайдиган жойда, ўзингиз оилаларингиз билан бирга ҳар йили Унинг ҳузурида енглар.
Выбор основного перевода