Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, ўша куни Эгамиз Ибром билан аҳд қилди ва шундай деди: — Мен сенинг наслингга Мисрдаги дарёдан тортиб буюк Фурот дарёсигача бўлган жойларни Сенинг наслинг ернинг қуми сингари сон–саноқсиз бўлади. Улар ғарбу шарққа, шимолу жанубга қараб ер юзига ёйилиб кетадилар. Ер юзидаги ҳамма халқлар сен ва сенинг наслинг орқали барака топади. Сизларнинг ерингиздан халқларни қуваман, чегараларингизни кенгайтираман. Ҳар йили уч марта Мен, Эгангиз Худога сажда қилишга келганингизда, сизларнинг мулкингиз бўлган ерни ҳеч ким босиб олмайди. Эгангиз Худони севинг, ҳар доим Унинг йўлидан юринг, деб сизларга бугун амр қилдим. Агар сизлар бу амрларни битта қолдирмай бажарсангиз, Эгангиз Худо ота–боболарингизга қасам ичиб, берган ваъдасига кўра, ерларингизни кенгайтиради, ваъда қилган бутун юртни сизга беради. Шунда сизлар ажратган учта шаҳрингизга яна учта паноҳ шаҳар қўшинглар,
Выбор основного перевода