Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Лекин этни қони билан емайсизлар. Қонда жон бўлгани учун Мен буни тақиқлайман. Қуш ёки ҳайвоннинг қонини истеъмол қилманг. Қаерда яшашингиздан қатъий назар, бу амримга риоя қилинг. Агар Исроил халқидан ёки уларнинг ораларида истиқомат қилаётган мусофирлардан бирортаси қони чиқарилмаган гўштни еса, Эгамиз қон истеъмол қилган ўша одамга қарши чиқиб, уни халқ орасидан йўқ қилиб юборади. Зотан, жонзотнинг жони унинг қонидир. Эгамиз қонни сизларга қурбонгоҳ устида гуноҳларингизни ювиш учун берган. Жон ато этадиган қон сизларни гуноҳларингиздан поклайди. Шунинг учун Эгамиз Исроил халқига: “Қони чиқарилмаган гўштни зинҳор истеъмол қилманг, ораларингизда яшаётган мусофир ҳам қонни истеъмол қилмасин”, — деб айтган. — Қаранг, лашкарингиз гўштни қони билан еб, Эгамизга қарши гуноҳ иш қиляпти! — деб аҳволни Шоулга маълум қилишди. — Хоинлик қилдингизлар, ҳозироқ катта бир тошни бу ерга юмалатиб олиб келинглар! — деди Шоул. Сўнг қўшиб қўйди: — Лашкар орасида юриб айтинглар, ҳар бир одам молини, қўйини менинг ҳузуримга олиб келиб, шу ерда сўйиб, есин. Гўштни қони билан еб, Эгамизга қарши гуноҳ иш қилманглар. Ўша куни кечаси ҳар бир одам молини олиб келиб, Шоулнинг олдида сўйди. Бунинг ўрнига, уларга хат ёзиб, шундай деб айтайлик: “Бутларга келтирилган қурбонликнинг гўштини тановул қилишдан, фаҳш–зинодан ва қони чиқарилмаган ҳайвоннинг гўштини ейишдан ўзларингизни тийинглар.” сизлар бутларга келтирилган қурбонликнинг гўштини ва қони чиқарилмаган ҳайвоннинг гўштини тановул қилишдан ҳамда фаҳш–зинодан ўзларингизни тийинглар. Ўзларингизни ана шулардан тийсангизлар, яхши иш қилган бўласизлар. Омон бўлинглар.”
Выбор основного перевода