Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Шундай қилиб, Роҳила вафот этди ва Эфрат йўлида дафн қилинди. (Эфрат ҳозир Байтлаҳм деб юритилади.) Ўша куни Исроил халқи Мўаб лашкарини мағлуб қилди. Юртда саксон йил тинчлик, осойишталик бўлди. Холиб ўғли Хурнинг авлодлари Байтлаҳм шаҳрига асос солдилар. Хур онаси Эфратанинг тўнғич ўғли эди. Хурнинг Этом, Панувал ва Эйзар деган ўғиллари бор эди. Этомнинг Йизрил, Йишмо ва Йидбош исмли уч ўғли ва Хазалейпўн исмли бир қизи бор эди. Панувал Гадўр шаҳрига, Эйзар эса Хуша шаҳрига асос солди. Аммо Эгамиз демоқда: “Эй Эфратдаги Байтлаҳм, Сен Яҳудонинг митти шаҳри бўлсанг ҳам, Исроилни Мен учун бошқарадиган зот сендан чиқади. Унинг насаби қадимларга бориб тақалади.”
Выбор основного перевода