Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Ҳолингга вой, эй Мўаб халқи! Тамом бўлдингиз, Хамўш ихлосмандлари! Хамўш қочқин қилди ўғилларингизни, Амор халқининг шоҳи Сихўнга асир қилди Сизнинг қиз–жувонларингизни. Бўаз шундай жавоб берди: — Эринг ўлгандан кейин қайнанангга қандай муносабатда бўлганингни менга айтиб беришди. Сен ота–онангни, юртингни ташлаб, илгари ўзингга бегона бўлган халқ орасида яшашга келдинг. Яхшиликларинг учун Эгамдан қайтсин. Сен паноҳ истаб келган Исроил халқининг Худоси — Эгамдан сенга тўлиқ мукофот бўлсин. Қуддуснинг шарқидаги тепаликда Мўаб халқининг макруҳ худоси Хамўшга ва Оммон халқининг макруҳ худоси Мўлахга саждагоҳ қурди. Илёс Элишайга: — Сен шу ерда қол, Эгамиз менга, Байтил шаҳрига бор, деб амр қилган, — деди. — Худо шоҳид! Онт ичиб айтаманки, сиздан ҳечам айрилмайман, — деди Элишай. Сўнгра улар Байтилга жўнадилар. Иккала ака–ука буғдой олиш баҳонасида уйга киришди. Уйга кирганлари заҳоти, Ишбоситнинг қорнига ханжар уриб, уни ўлдирдилар. Сўнг унинг бошини кесиб олиб кетдилар. Рахав билан Банах тун бўйи Иордан водийси бўйлаб юришди. Ўрим–йиғим пайтида ўша учаласи (улар “Ўттиз қаҳрамон” гуруҳи таркибига кирар эдилар) Довуднинг ёнига — Адуллам ғорига кетдилар. Рафа водийсида Филистлар лашкари қароргоҳ қурган эди. Мўаб халқи ўз худоси Хамўш дастидан шарманда бўлади, Исроил халқининг ҳолига тушади. Ахир, Исроил ҳам Байтилдаги бузоққа инониб, Шармандаи шармисор бўлган эди–ку!” Эй Мўаб, ҳолингга вой! Хамўшга сиғинганлар нобуд бўлади, Ўғил–қизларинг асирликка тушади.
Выбор основного перевода