Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4
Параллельные места
Оммонликлар ва Мўабликлар Эгамиз жамоасига киролмайди, уларнинг ўнинчи авлодигача бирорта авлоди Эгамиз жамоасига асло киролмайди. Бўаз шундай жавоб берди: — Эринг ўлгандан кейин қайнанангга қандай муносабатда бўлганингни менга айтиб беришди. Сен ота–онангни, юртингни ташлаб, илгари ўзингга бегона бўлган халқ орасида яшашга келдинг. Яхшиликларинг учун Эгамдан қайтсин. Сен паноҳ истаб келган Исроил халқининг Худоси — Эгамдан сенга тўлиқ мукофот бўлсин. Этхай шоҳга шундай жавоб берди: — Шоҳ ҳазратлари! Худо шоҳид, онт ичиб айтаманки, сизни ташлаб кетмайман. Хоҳ ҳаёт учун бўлсин, хоҳ ўлим учун бўлсин, сиз қаерда бўлсангиз, мен — қулингиз ҳам ўша ерда бўламан. Илёс Элишайга: — Сен шу ерда қол, Эгамиз менга, Байтил шаҳрига бор, деб амр қилган, — деди. — Худо шоҳид! Онт ичиб айтаманки, сиздан ҳечам айрилмайман, — деди Элишай. Сўнгра улар Байтилга жўнадилар. Кейин Илёс Элишайга: — Сен шу ерда қол, Эгамиз менга, Ерихо шаҳрига бор, деб амр берган, — деди. — Худо шоҳид! Онт ичиб айтаманки, сиздан ҳечам айрилмайман, — дея жавоб қайтарди Элишай. Сўнгра улар Ерихога келишди.
Выбор основного перевода