Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу пайт Эгамиз Мусога гапирди: — Нимага Менга илтижо қилиб, мадад сўраяпсан? Исроил халқига айт, олдинга қараб кетаверсин. Мусо қўлларини кўтарганда, Исроил халқи ғолиб келар, туширганда эса Омолеклар ғолиб келарди. Шунда Мусо Эгаси Худога: — Эй Эгам! — деб ёлворди, — ахир, бу халқни буюк куч–қудратинг билан Мисрдан Ўзинг олиб чиққансан–ку! Ўз халқингга Ўзинг ғазабингни сочмагин! У Ҳоруннинг бошига ҳам муқаддас қиладиган мойдан суртиб, Ҳорунни Эгамизнинг хизматига бағишлади. Аммо Мусо Эгамизга шундай жавоб берди: — Сен бу халқни Ўз қудратинг билан Мисрликлар орасидан олиб чиққан эдинг–ку! Агар халқингни қириб ташласанг, Мисрликлар бу ҳақда эшитишади. Шу боисдан Шомуил битта эмадиган қўзичоқ олиб, Эгамизга куйдириладиган қурбонлик қилди. Сўнг Исроил халқи учун Эгамизга нолаю фарёд билан илтижо қилди. Эгамиз унинг илтижосини эшитди. Улар Шомуилга: — Нобуд бўлмайлик. Биз — қулларингиз учун ўз Эгангиз Худога илтижо қилинг, — дейишди. — Энди билдик, биз бир шоҳ сўраб, бутун гуноҳларимиз устига яна гуноҳ қилибмиз. Эгамиз менга деди: “Ҳатто Мусо билан Шомуил ҳузуримда туриб, ёлворганда ҳам, Мен бу халққа ачинмаган бўлардим. Бу халқни ҳузуримдан ҳайда! Йўқолишсин!
Выбор основного перевода