Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен сен билан Аҳд сандиғи олдида учрашаман. Карублар ўртасидаги гуноҳдан поклаш жойи тепасидан Мен сенга гапириб, Исроил халқи учун ҳамма амрларимни сенга бераман. Оқсоқоллар икки каруб орасида тахт қурган Сарвари Оламнинг Аҳд сандиғини Шилўдан олиб келиш учун одамларни юбордилар. Элахнинг иккала ўғли — Хўфнах билан Финхаз ҳам Худонинг Аҳд сандиғини жанг бўлаётган жойга олиб келиш учун ёрдамлашдилар. Довуд ўз одамлари билан Яҳудодаги Баалах шаҳрига жўнади. Унинг мақсади икки каруб орасида тахт қурган Сарвари Олам — Худонинг Сандиғини олиб келиш эди. Тингла бизни, эй Исроилнинг Чўпони, Юсуф наслини қўй сурувидай етаклаб чиққан Сенсан, Карублар орасида тахт қургансан, Эфрайим, Бенямин, Манаше олдида нурингни соч. Қудратингни кўрсат, бизни қутқаргани кел. Эгамиз Шоҳдир, У улуғворликка бурканган, Улуғворликка бурканиб, қудрат билан қуролланган. Оламни мустаҳкам ўрнатган, олам асло тебранмас. Муқаддас улуғворликка бурканган Эгамизга сажда қилинг! Эй замин аҳли, Унинг олдида титраб туринг! Ер парча–парча бўлиб, Майдаланиб кетади. Ер қаттиқ тебранади.
Выбор основного перевода