Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У суянган Қоям, Унинг ишлари комил, Ҳамма йўллари адолатлидир. Худо садоқатлидир, Унда ёлғон йўқ, У ҳақ ва одилдир. Эгамиз адолатлидир, У тўғри ишларни севади, Тўғри юрадиган инсон Унинг марҳаматидан баҳраманд бўлади. Бегуноҳлигимни кўрсатгин Сен, Адолатни кўрсин кўзларинг. Эгамиз тўғри иш қилади, Мазлумларга адолат қилади. Эгам айтар: “Мен, Эгангиз, адолатни севаман, Талончилик, ҳақсизликдан нафратланаман. Садоқат билан халқимга мукофотини бераман. Улар билан абадий аҳд тузаман. Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Довуд наслидан солиҳ бир новдани етиштираман. Бу Шоҳ донолик билан ҳукмронлик қилади. Адолат ва тўғрилик билан иш тутади.
Выбор основного перевода