Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўшанда У сизларни тарк этмайди, йўқ қилмайди, ота–боболарингиз билан қасам ичиб қилган аҳдини унутмайди. Эгангиз Худо раҳмдил Худодир. Эй Раббий, насллар оша Сен паноҳимиз бўлган эдинг. Тоғлар ҳали пайдо бўлмасдан олдин, Еру оламни яратмасингдан олдин, Абадулабад Сен Худосан. У шундай деди: “Ҳа, сен Ёқуб қабилаларини қайта тиклайсан, Исроилнинг омон қолганларини Ўз юртига қайтариб олиб келасан. Бироқ сени фақат шунинг учунгина қулим қилмадим. Мен сени бошқа халқларга нур қиламан, Токи Мен берадиган нажот ернинг четигача етиб борсин.” Ота–боболаримизга берган ваъдаси бўйича, Иброҳимга, унинг наслига Шафқат қилишни то абад ёдида тутди. Қули Исроилга ёрдам берди.” Шундай қилиб, Худо ота–боболаримизга илтифот айлади, Муқаддас аҳдини ёдида тутди. Бутун жонзот Худонинг нажотини кўради!»” Эгамиз бизга шундай амр берган эди: “Ернинг четигача нажотни олиб боринглар деб, Мен сизларни ғайрияҳудийларга нур қиламан.”
Выбор основного перевода