Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳамма халқларнинг кўз ўнгида Эгамиз муқаддас қўлини кўрсатди. Худойимизнинг нажотини Ернинг тўрт бурчи кўради. Эй Қуддус халқи, халқлар сизнинг ғалабангизни, Ҳар бир шоҳ шуҳратингизни кўради. Улар сизни янги ном билан атайди, Бу номни Эгамизнинг Ўзи сизларга беради. Эгамизни тараннум этинг, Унга олқишлар бўлсин, Унинг берган нажотидан ҳар куни сўйланг. Эълон қилинг элатлар орасида Унинг шуҳратини, Жамики халқлар орасида Унинг ажойиботларини. Зеро, ўз кўзим ила кўрдим Қутқарувчини, Барча эллар олдида ҳозирлаган нажотингни. Худо Исо Масиҳни бу дунёга юборди. Масиҳга ишонганларнинг ҳаммаси Унинг тўкилган қони орқали Худо билан ярашди. Шундай қилиб, Худо Ўзининг адолатини намоён қилди. У ўтмишда сабр–тоқат қилиб, илгари қилинган гуноҳларни жазосиз қолдирган эди, энди эса Исо Масиҳга ишонганларни оқлаб, Ўзининг ҳақ эканлигини кўрсатмоқда. Худо Исо Масиҳни бу дунёга юборди. Масиҳга ишонганларнинг ҳаммаси Унинг тўкилган қони орқали Худо билан ярашди. Шундай қилиб, Худо Ўзининг адолатини намоён қилди. У ўтмишда сабр–тоқат қилиб, илгари қилинган гуноҳларни жазосиз қолдирган эди, энди эса Исо Масиҳга ишонганларни оқлаб, Ўзининг ҳақ эканлигини кўрсатмоқда.
Выбор основного перевода