Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Эгамиз, Сенинг қудратинг азимдир. Эй Эгамиз, Сенинг ўнг қўлинг душманни роса эзди. Худолар орасида Сенга ўхшагани борми, эй Эгамиз?! Ким Сенга ўхшар?! Муқаддаслигинг билан улуғворсан Сен, Қўрқинчли ишларинг билан ҳамду санога илҳомлантирасан, Сен ажойиботлар кўрсатасан. Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг, Маҳорат ила тор чалиб, шодликдан ҳайқиринг. Мўъжизалар яратувчи Худо Сенсан, Халқлар орасида қудратингни кўрсатган Сенсан. Зеро, Сен буюксан, мўъжизалар кўрсатасан, Сен танҳо Худосан. Эълон қилинг элатлар орасида Унинг шуҳратини, Жамики халқлар орасида Унинг ажойиботларини. Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг! Ер юзининг ҳар бир четидан Эгамизни тараннум этинг! Эй кемаларда сузиб келадиганлар, Денгиздаги барча жонзотлар, Эгамизга қўшиқ айтинг! Эй денгиз ортидаги юртлару Бу юртларни тўлдирганлар, Эгамизга қўшиқ айтинг! Мазлумларга ёрдам берадиган Ҳеч кимса йўқлигини кўрди, Ҳеч ким йўқлигидан У ҳайратда қолди. Шунда Эгамиз Ўз қўли билан қутқаришга киришди, Худонинг Ўзи уларга нажот берди. Қарадим, ёрдам берадиган бирор одам йўқ эди, Қўллаб–қувватлайдиган ҳеч кимса йўқлигидан ҳайратда қолдим. Шунда Ўзимнинг қўлим ёрдамга келди, Ўз ғазабим Менга мадад бўлди. У Ўзининг қудратини кўрсатди, Юраги такаббурларни тўзғитиб ташлади.
Выбор основного перевода