Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо азалда осмон билан ерни яратди. Шунда Эгамга илтижо қилдим: “Эй Эгам, ёлвораман, мени қутқаргин!” Эгамиз меҳрибон, одилдир, Худойимиз раҳмдилдир. Эгамиз содда инсонларни ҳимоя қилади, Хавф–хатарда қолганимда, У мени қутқаради. Эй жоним, яна хотиржам бўлгин, Эгам менга эзгулик қилган. Тақводорларнинг ўлими Эгамизнинг назарида жуда аччиқдир. Ахир, сизлар ҳеч нима эмассиз, Ишларингиз эса ундан ҳам баттар. Сизни танлаганнинг ўзи жирканчдир. Худо, бизнинг Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен осмонни яратиб, уни ёйганман, Ерни яратиб, уни тўлдирганман, Ер юзидаги инсонларга жон ато қилганман, Жамики одамзодга ҳаёт берганман. Эгамиз қудрати ила ерни яратди, Донолиги ила дунёни бунёд этди, Идроки ила осмон гумбазини ўрнатди. Инсон ясаган бутдан не фойда?! Санамнинг фойдаси борми ёлғондан бошқа?! Нега одам ўзи ясаган нарсасига умидини боғлайди?! Нега тили йўқ бир бутни ясайди?! Ҳолингизга вой, эй бир парча ёғочга «Уйғон!» деганлар! Ҳолингизга вой, эй тилсиз тошга «Тур!» деб ёлворганлар! Бут сизга тўғри йўл кўрсатармиди?! Олтину кумуш билан қопланган бутнинг жони бормиди?! Эгамиз эса Ўзининг муқаддас Маъбадидадир. Унинг олдида бутун дунё сукут сақласин!” Сизлар фақат Эфесдагина эмас, балки бутун Асия вилоятида Павлус деган одамнинг қилаётганларини кўриб эшитяпсизлар. Павлуснинг айтиши бўйича, қўлда ясалган худолар асло худолар эмасмиш. У кўпчиликни шунга ишонтириб, йўлдан уряпти.
Выбор основного перевода