Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У оламни адолат билан бошқаради, Халқларни одилона ҳукм қилади. Халқларни Сен одиллик ила ҳукм қиласан, Замин узра элатларга йўлбошчилик қиласан, Севинсин халқлар, шодланиб қўшиқ айтсин. Эгамиз Шоҳдир, У улуғворликка бурканган, Улуғворликка бурканиб, қудрат билан қуролланган. Оламни мустаҳкам ўрнатган, олам асло тебранмас. Эгамиз Шоҳдир, замин қувонсин, Денгиз ортидаги ҳамма юртлар шод бўлсин. Мен Эфрайимнинг жанг араваларини йўқотаман, Қуддуснинг жанг отларини тортиб оламан. Уруш камонлари ҳам йўқ қилинади, Шоҳингиз халқларга тинчлик келтиради. Мен бир денгиздан иккинчисига қадар, Фурот дарёсидан тортиб Ер юзининг тўрт томонига ҳукмронлик қиламан. Еттинчи фаришта карнайини чалди. Самода баланд овозлар янгради. Улар шундай деб айтаётган эдилар: “Энди бу дунё ҳукмронлиги Эгамизга ва Унинг Масиҳига тегишлидир. Улар абадулабад ҳукмронлик қилишади.” Сўнгра мен катта бир оломоннинг овозига ўхшаш, шовуллаган денгиз, гумбурлаган момақалдироқнинг садосига ўхшаш овозларни эшитдим. Улар шундай дер эдилар: “Эгамизга ҳамду санолар бўлсин! Қодир Худо — Эгамиз ҳукмронлик қилмоқда!
Выбор основного перевода