Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй олам, Эгамизни тараннум этинг! Ҳар куни Унинг нажотидан сўйланг. Эълон қилинг элатлар орасида Унинг шуҳратини, Жамики халқлар орасида Унинг ажойиботларини. Эгамиз буюкдир, кўп мақтовга лойиқдир, Жамики худолардан У иззатлидир. Зотан, халқларнинг ҳамма худолари бутлардир, Эгамиз эса самоларни яратгандир. Шуҳрату улуғворлик Унинг ҳузуридадир, Қудрату шодлик Унинг масканидадир. Эгамизга ҳамдлар айтинг, эй замин халқлари! Эгамизнинг қудратию шуҳратига ҳамдлар ўқинг! Эгамизнинг шарафига ҳамдлар ўқинг! Назрлар келтириб, Унинг ҳузурига киринг! Муқаддас улуғворликка бурканган Эгамизга сажда қилинг! Эй замин аҳли, Унинг олдида титраб туринг! Олам мустаҳкам ўрнашган, ҳеч қачон тебранмайди. Самолар шод бўлсин, замин қувонсин, Элатлар орасида айтишсин: “Эгамиз Шоҳдир!” Денгизу ундаги ҳамма жонзот гувилласин. Далалару ундаги ҳар нарса севинч ила жўшсин, Ўрмондаги дарахтлар шодликдан қўшиқ айтсин. Эгамиз олдида улар қўшиқ айтар, Ана, Заминни бошқармоқ учун У келаётир. Эгамизга янги бир қўшиқ айтинг, Маҳорат ила тор чалиб, шодликдан ҳайқиринг. Янги бир қўшиқ айтинг Эгамизга! Ахир, У ажойиб ишлар қилди. Ўзининг ўнг қўли, муқаддас билаги билан зафар қозонди.
Выбор основного перевода