Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У сени олти ғам–ташвишдан қутқаради, Ҳа, етти қайғу–алам сенга яқинлашмайди. Қурғоқчилик пайтида Худо сени ўлимдан, Уруш пайтида эса қиличдан сақлайди. Худо сени заҳарли тиллардан ҳимоя қилади, Ҳалокат келганда сен қўрқувга тушиб қолмайсан. Вайронаю қурғоқчилик устидан куладиган бўласан, Ер юзидаги ёввойи ҳайвонлардан қўрқмайдиган бўласан. Ер ҳайдаганингда далангда тошлар бўлмайди, Ёввойи ҳайвонлар сенга ҳужум қилмайди. Бехосдан келадиган офатдан қўрқма. Ёвуз одам ҳужум қилганда ҳам қўрқма. Энди эй Ёқуб насли, сени яратган Эгамиз гапирмоқда! Эй Исроил халқи, сени барпо қилган Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен сени қутқардим, Сенинг исмингни айтиб чақирдим, Сен Меникисан, қўрқма! Сувлардан ўтганингда Мен сен билан бирга бўламан. Дарёлардан ўтганингда Сувлар сени кўммайди. Оловдан ўтганингда Аланга сени ёндирмайди, Олов тафти сени куйдирмайди. Худонинг йўли комилдир, Эгамизнинг каломи чин ҳақиқатдир, Паноҳ излаб борганга У қалқондир. Эй Эгам! Ҳатто зулмат водийсида юрсам ҳам, Хавф–хатардан қўрқмайман, Ахир, Сен мен билан биргасан. Сенинг чўпон таёғинг, Хивичинг мени ҳимоя қилади. Айбсиз одамни пистирмадан туриб отади, Ҳеч қўрқмай, бирданига унга ўқ узади. Эй Парвардигор Эгам, қуёш ва қалқонсан, Сен бизга меҳрибонлик кўрсатиб, шон–шуҳрат ато этасан. Эй Эгам, тўғри юрганлардан Неъматингни дариғ тутмайсан. Қилич ўйнатишда ҳаммаси моҳир, Жангда ҳам жуда маҳоратлидирлар. Тунда бўладиган ҳужумлардан сақланиш учун Уларнинг ҳаммаси қилич билан қуролланган.
Выбор основного перевода