Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Худо, ўз қулоқларимиз ила эшитганмиз. Қадимда, ота–боболаримиз даврида Қилган ишларингни улар бизга айтган эди. Эй Эгам, мендан шафқатингни дариғ тутмагин, Сенинг севгинг, садоқатинг мени то абад сақласин. Эй Худо, раҳм қилгин менга, раҳм қил, Менинг жоним Сенда паноҳ топади. Ҳалокатли офатлар ўтиб кетгунча Мен қанотларинг соясида паноҳ топаман. Чодирингда то абад маскан қилай, Қанотларинг соясида паноҳ топай. Оғзингизга сўзларимни солдим, Сизларни қўлим соясида яширдим. Самоларни ўрнатганман, Замин пойдеворини қўйганман. Қуддусга: «Сен Менинг халқимсан», деганман.” Эҳ Қуддус, Қуддус! Пайғамбарларни қатл этиб, ҳузурига юборилганларни тошбўрон қилувчи шаҳар! Товуқ ўз жўжаларини қанотлари остига қандай тўпласа, Мен ҳам сенинг халқингни бир неча марта шундай тўпламоқчи бўлдим. Лекин сен истамадинг.
Выбор основного перевода