Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мени кўзларинг қорачиғидай асрагин, Мени қанотларинг соясида яширгин, Кулфатда қолган кунларимда У мени Ўз чайласида омон сақлайди. Чодири остида мени яширади, Баланд қоя тепасига ўтқазиб қўяди. Ҳузурингда уларни ҳимоя қиласан, Инсон фитналаридан омон сақлайсан. Уларни Ўз чодиринг остида Иғволардан сақлаб турасан. Сен менинг паноҳимсан, Мени кулфатлардан Сен асрайсан, Нажот қўшиғи ила мени ўрайсан. Содиқ севгинг, эй Худо, нақадар бебаҳодир! Қанотларинг соясида инсонлар паноҳ топади. Эгамиздир сенинг посбонинг, Эгамиздир ёнингдаги соянг сенинг. Камбағал, бечоралар кулфатда қолганда, Сен уларга бошпана бўлдинг. Пешиндаги жазирамадан соя, Жаладан паноҳ бўлдинг. Ваҳший ғанимларнинг ҳужуми бўрондай бўлди. Сен эса бизнинг паноҳимиз бўлдинг. Ҳар бир одам шамолдан асрайдиган паноҳдай бўлади, Бўрондан сақлайдиган бошпана каби бўлади. Улар саҳродаги сув ўзанига ўхшайди, Ташна ердаги улкан қоянинг соясидай бўлади. Уларнинг соясида халқлар яшайди. Исроил мўл буғдой етиштиради, Улар узумзордай кўп ҳосил беришади, Лубнон шаробидай машҳур бўлишади.
Выбор основного перевода