Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар қонунларимга риоя қилиб, амрларимни битта қолдирмай бажарсангиз, Қанийди, уларнинг юраклари ҳар доим шундай бўлса, Мендан қўрқиб, амрларимни бажаришса! Шунда ўзлари ҳам, фарзандлари ҳам то абад бахтли бўлишарди. Қанийди амрларимга қулоқ солганингизда! Ўшанда фаровонлигингиз дарёдай бўларди, Зафарингиз денгиз тўлқинларидай бўларди. Эй Эгамиздан қўрққанлар, ҳаммангиз бахтлисиз, Эй Унинг йўлидан юрадиганлар, сизлар бахтлисиз. Эҳ Қуддус, Қуддус! Пайғамбарларни қатл этиб, ҳузурига юборилганларни тошбўрон қилувчи шаҳар! Товуқ ўз жўжаларини қанотлари остига қандай тўпласа, Мен ҳам сенинг халқингни бир неча марта шундай тўпламоқчи бўлдим. Лекин сен истамадинг.
Выбор основного перевода