Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Борди–ю, орангиздаги бирор одам бу аҳд шартларини эшитиб, кўнглида: “Ўзим хоҳлаган ишни қилсам ҳам, менга ҳеч нарса қилмайди”, деб ўйласа, у ҳамманинг бошига бирдай кулфат келтиради. Аммо улар итоат қилишни ҳам, қулоқ солишни ҳам хоҳламадилар. Ёвуз юракларининг ўжарликларига итоат қилдилар. Олдинга юрмай, орқага кетдилар. Шу сабабдан Худо улардан юз ўгирди, самовий жисмларга сажда қилишсин, деб уларни тарк этди. Зотан, пайғамбарлар китобида шундай ёзилган: «Эй Исроил халқи, сизлар жуда кўп қурбонликлар келтирасизлар! Мен ота–боболарингизни қирқ йил саҳрода олиб юрганимда, улардан шу қадар кўп қурбонлигу назрларни талаб қилмадим! Ўтмишда Худо ҳамма халқларни ўз ҳолига қўйди. Шунинг учун Худо уларни ўз юракларидаги чиркин эҳтирослари оғушида қолдирди. Шу сабабдан улар бир–бирлари билан беҳаё ишлар қиладилар. Ҳақиқатни рад қилганлари учун Худо уларни ўзларининг беҳаё эҳтиросларига топширди. Ҳатто аёллар ҳам табиий жинсий муносабатни нотабиий муносабатга алмаштириб, бир–бирлари билан жинсий алоқа қилдилар.
Выбор основного перевода