Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Халқингни Ўз тоғингга олиб келасан, Уларни жойлаштирасан уйинг учун танлаган ерга, эй Эгамиз! Қўлларинг ўрнатган муқаддас масканингга Олиб кириб жойлаштирасан, эй Раббий! Ўз қўлинг ила қувдинг бегона халқларни, Уларнинг юртига ўтқаздинг оталаримизни. Кулфатга солдинг бегона халқларни, Озод қилдинг Сен оталаримизни. Қўшиқ айтай суюклигимга, Айтай муҳаббат қўшиғимни Унинг узумзори ҳақида. Суйганимнинг узумзори бор эди Тупроғи унумли тепаликда. Сарвари Оламнинг узумзори — Исроил халқи, Эгамнинг хуш кўрган кўчати — Яҳудо одамлари. Улардан тўғрилик кутганди, қотиллик кўрди, Улардан адолат кутганди, фарёд эшитди. Мен сени аъло токдай эккан эдим, Сен энг сара уруғдан пайдо бўлган эдинг. Нечун энди айниб қолдинг? Нега ёввойи токка айланиб қолдинг? Шунинг учун Мен, Эгангиз Раббий, шуни айтиб қўяй: Қуддус аҳолиси ўрмон дарахтлари орасидаги узум токига ўхшайди. Улар яроқсиз бўлганлари учун, Мен уларни оловда куйдириб юбораман. Қаламча униб, ерда ёйилган серновда узум токига айланди. Унинг новдалари бургут томон чўзилди, тагидаги илдизлари ерга чуқур ёйилди. У токка айланди, новдалари гуркираб ўсди, барра япроқлар чиқарди. Сенинг онанг узумзордаги токдай эди, Ариқ бўйига ўтқазилган эди. Сувга мириққанидан Серновдаю серҳосил эди. Исо халққа масаллар орқали сўзлай бошлади: “Бир одам узумзор барпо қилибди. Атроф–теварагини девор билан ўраб, узум сиқиш чуқурини қазибди, кузатув минорасини қурибди. Кейин узумзорни боғбонларга ижарага бериб, ўзи сафарга кетибди.
Выбор основного перевода