Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Хўшея ҳукмронлигининг тўққизинчи йилида Оссурия шоҳи Самарияни қўлга киритиб, Исроил халқини Оссурияга кўчирди. Уларни Халах шаҳрига, Хавор дарёси бўйидаги Гозан ҳудудига ва Мидия шаҳарларига жойлаштирди. Зидқиё ҳукмронлигининг тўққизинчи йили ўнинчи ойининг ўнинчи кунида Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусга қарши бутун лашкарини тортиб келиб, шаҳарни қамал қилди. Шаҳар девори атрофида қамал иншоотларини ясатди. Мисрга, қамишзор орасидаги ўша ёввойи ҳайвонга танбеҳ бер, Халқларга, ўша буқалар подасига, бузоқларига танбеҳ бергин. Сенга таъзим қилиб, кумушларини назр қилишсин. Урушдан лаззатланувчи бу халқларни тўзғитгин. Шунинг учун ўрмондан чиққан шер уларни ўлдиради, Чўлдан келган бўри уларни ғажиб ташлайди. Қоплон уларнинг шаҳарлари олдида писиб туради, Шаҳардан чиққан ҳар бир одамни тилка–пора қилади. Ахир, улар кўп гуноҳ қилдилар, Худога кўп хиёнат этдилар.
Выбор основного перевода