Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Учрашув чодирининг ғарб томонида чодир тикадиган қабилалар Эфрайим қароргоҳида гуруҳ–гуруҳ бўлиб жойлашсинлар. Эфрайим қабиласининг йўлбошчиси Омиҳуд ўғли Элишамадир. Унинг саноққа кирган сипоҳи 40.500 тадир. Ундан кейин Манаше қабиласи чодирларини ўрнаштирсин. Манаше қабиласининг йўлбошчиси Падозур ўғли Гамалиёлдир. Унинг саноққа кирган сипоҳлари 32.200 тадир. Сўнгра Бенямин қабиласи чодирларини жойлаштирсин. Бенямин қабиласининг йўлбошчиси Гидўнах ўғли Авидондир. Унинг саноққа кирган сипоҳлари 35.400 тадир. Эфрайим қароргоҳидаги саноққа кирган ҳамма сипоҳлар 108.100 тадир. Учинчи бўлиб улар йўлга чиқишсин. Одиллигинг ҳақидаги сўзлару мадҳинг Кун бўйи тилимдан тушмайди. Довуд хонадонига: “Орам лашкари Эфрайим халқи билан иттифоқ тузибди” деган хабар етиб келди. Шоҳ Охоз ҳамда халқ шунчалик ваҳимага тушдиларки, ҳаммалари шамолда тебранган дарахтдай титрадилар.
Выбор основного перевода