Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз бундай одамдан қаттиқ ғазабланади, уни кечирмайди. Мана шу китобда ёзилган аҳднинг лаънатлари унинг бошига келади, Эгамиз унинг номини ер юзидан ўчиради. Ижрочилар раҳбарига. Довуд саноси. Эй Худо! Нечун бизни то абад рад этасан?! Нечун яйловдаги қўйларингга ғазабингни сочасан?! Эй Эгам, бу қачонгача давом этади? Ўзингни биздан то абад яширасанми? Қачонгача ғазабинг оташ каби ёнади? Мен, Эгангиз Раббий, айтаманки, Исроил атрофида яшаган халқлардан, хусусан, Эдом халқидан қаттиқ ғазабдаман. Чунки улар нафрат туйғусига берилиб, яйловларни талон–тарож қилиш учун юртимни қўлга киритдилар. Шунда ўзида йўқ хурсанд бўлдилар.» Эгамиз шундай демоқда: “Менинг келишимни кутинглар, Мен халқларга ҳамла қилиб, Уларни талон–тарож қиладиган кунни кутинглар. Мен қарор қилдим: халқларни йиғаман, Барча элларни тўплаб оламан. Уларнинг устига ғазабимни сочаман, Алангали қаҳримни уларга ёғдираман. Рашким ўти бутун дунёни куйдириб ташлайди.
Выбор основного перевода