Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Халқингни Ўз тоғингга олиб келасан, Уларни жойлаштирасан уйинг учун танлаган ерга, эй Эгамиз! Қўлларинг ўрнатган муқаддас масканингга Олиб кириб жойлаштирасан, эй Раббий! У Эгамизнинг уйига, шоҳ саройига, ҳар бир ҳашаматли иморатга, Қуддусдаги ҳамма уйларга ўт қўйди. Қўриқчилар сардори бошчилигида бутун Бобил лашкари Қуддус деворларини йиқитди. Худонинг уйига эса ўт қўйди, Қуддус деворини бузиб ташлади, барча ҳашаматли биноларни ёндирди, Қуддусдаги ҳамма қимматбаҳо ашёларни йўқ қилиб ташлади. Азалда Ўзингники қилиб олган халқингни ёдингда тут. Ўзимнинг мулким бўлсин деб, қутқарган халқингни, Ўзинг маскан қилган Сион тоғини ёдингда тут. Муқаддас масканингга ўт қўйдилар, Сен улуғланадиган маконни ҳаром қилдилар, Маъбадингни ер билан битта қилдилар. Сенинг муқаддас масканингга Биз, азиз халқинг, фақат оз вақт эгалик қилдик. Энди эса душманларимиз У ерни оёқ ости қилиб ташлади. Эгамиз шундай деди: “Мен Қуддусни вайрон қиламан, Бу ерни чиябўриларнинг маконига айлантираман. Яҳудо шаҳарлари ҳувиллаб қолади, У ерда биронта ҳам одам қолмайди.” Ўз халқим Менга Ўрмондаги шердай бўлиб қолди. У Менга қараб бўкирди, Шунинг учун ундан нафратландим. — Яҳудо шоҳи Ҳизқиё даврида башорат қилиб юрган Мўрашатлик Михо ҳам Яҳудо халқига шундай деб айтган эди: “Сарвари Олам демоқда: «Қуддус даладай шудгор қилинади, Сион харобазор бўлади, Эгамизнинг уйи турган тоғни Қалин ўрмонзор қоплайди.»” Ғанимлар Қуддус хазиналарига чанг солди. Қуддуснинг кўзи олдида Бегона халқлар муқаддас маконга кирди. Аммо Эгамиз ўша ғайрияҳудийларга Ҳатто Исроил жамоаси йиғинида бўлишни ман этганди! Сизлар сабабли Қуддус даладай шудгор қилинади, Сион харобазор бўлади, Эгамизнинг уйи турган тоғни Қалин чакалакзор қоплайди.
Выбор основного перевода