Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда ҳам Менга қаршилик қилиб итоат этмасангиз, гуноҳларингизга яраша етти карра кўпроқ таъзирингизни бераман. Мен ҳам ғазаб устида сизларга қаршилик қилавераман. Гуноҳларинг учун жазони етти карра кўпайтираман. Эй Эгам, душманнинг масхаралашини, Аҳмоқ одамлар Сени ҳақоратлашини ёдингда тут. Душманларинг шовқин–сурони кўтарилаверади, Уларнинг бақир–чақириғини эътиборсиз қолдирма. Мана, ҳаммаси кўз ўнгимда ёзиб қўйилган. Мен жим турмайман, уларни жазолайман. Қилмишларига яраша уларга тўлиқ қайтараман. Уларни ўзларининг гуноҳлари учун Ҳамда оталарининг гуноҳлари учун жазолайман, — демоқда Эгамиз. — Ахир, улар тоғларда тутатқилар тутатдилар, Тепаликларда Мени ҳақорат қилдилар. Шу боис қилмишларига яраша Уларга жазосини бераман.” Сен минглаб авлодларга Ўзингнинг содиқ севгингни кўрсатасан, аммо оталарнинг гуноҳлари учун болаларни жазолайсан. Эй буюк ва қудратли Худо! Сарвари Оламдир Сенинг номинг. Бошқаларга беринг, Худо ҳам сизларга беради, мўл–кўл қилиб беради, босиб, силкитиб тўлдирилган, тошиб–тўкилган ўлчов билан қўйнингизни тўлдиради. Сизлар қандай ўлчов билан ўлчасангизлар, Худо ҳам сизларга худди шундай ўлчов билан ўлчаб беради.”
Выбор основного перевода