Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Наҳотки гуноҳсиз одамни гуноҳкор билан бирга йўқ қилсанг?! Асло! Сен гуноҳсизнинг бошига гуноҳкорнинг кунини солмайсан–ку! Ахир, Сен бутун оламнинг Ҳокимисан, адолат ила иш тутасан! Эгам солиҳлигим учун мени мукофотлайди, Айбсизлигим учун мени тақдирлайди. Эй Эгам, тўғри юрганим учун Мени оқлагин. Қоқилмасдан Сенга таяндим. Сен одилсан, эй Эгам Худо, Шу боис мени оқлагин. Душманларим асло устимдан кулмасин. Эгамиз олдида улар қўшиқ айтар, ана, У келаётир, Заминни бошқармоқ учун У келаётир, Оламни адолат ила У бошқарар, Халқларни Ўз ҳақиқати ила бошқарар.
Выбор основного перевода