Эшит мени, жавоб бер, Душманларим дағдағаси, фосиқларнинг сиқуви Бошимга ғам–кулфат келтиради. Улар ғазабланиб, мендан нафратланади. Эҳ, ўйларим қийнайди мени, Ғам–ташвишлар қаттиқ эзади.
Ёмонлардан мени қутқар, эй Эгам, Зўравонлардан ҳимоя қил мени.