Ҳаётимни асра, қутқаргин мени, Шармандали аҳволга солмагин мени, Зотан, Сенда паноҳ топаман мен.
Эй солиҳлар, Эгамиз туфайли шодланинг, қувонинг! Эй барча кўнгли поклар, шодликдан куйланг!
Фосиқдан ўч олинганда, солиҳ севинади, Уларнинг қонида солиҳ оёқларини ювади.
Солиҳлар эса хурсанд бўлсин, Худо олдида шод бўлсин, Улар хурсандликка тўлиб–тошсин.