Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўз қудратинг туфайли юксалавер, эй Эгам, Қудратингни куйлаб, ҳамду сано айтамиз. Эгамизнинг ғазаби бир лаҳза давом этади, Лутфу карами бир умр тугамасдир. Шу боис қайғу–алам тун бўйи давом этса ҳам, Тонг билан бирга шодлик ҳам кириб келади. Кийик ирмоқ сувларини тусагандай, Эй Худо, жоним Сени шундай тусайди! Эй Эгам, мен Сенга фарёд қиламан, Ибодатим саҳарданоқ Сенга етиб боради. Садоқатингни, адолатингни куйлайман, Сени, эй Эгам, тараннум этаман.
Выбор основного перевода