Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Айликлар шаҳардан чиқиб, Исроил жангчиларини тош қазиладиган жойгача қувиб бордилар. Қир ён бағрида ўттиз олтитача Исроил одамларини ўлдирдилар. Бу ҳодисадан кейин бутун Исроил халқининг юраги орқага тортиб кетди. Тупроққа тўкилган сувни қайта йиғиб бўлмаганидай, ҳаммамиз ҳам оламдан ўтиб кетамиз. Лекин Худо жонимизни олишни истамайди. Худо “Бадарға қилинган одам Ўзимдан узоқ кетмасин”, деб йўлларини қидиради. Улар тилларини шамширдай қайрайди, Нишонга олиб, заҳарли сўзларини ўқдай отади. Фосиқлар буни кўриб, ғазабга минади, Алам қилганидан тишларини ғичирлатади–ю, Аммо кучдан қолади. Ҳа, фосиқларнинг истаги пучга чиқади. Ноҳақлик билан бойлик орттирган киши, Ўзи қўймаган тухумларни босиб ётган какликка ўхшайди. Бундай киши умрининг ярмида Бойликларидан маҳрум бўлади, Ҳаёти охирлаб қолганда аҳмоқ эканини билади.
Выбор основного перевода